Почта: info@dihi.uz      Факс: +(998)90 925-07-18

Новости

«Маҳаллий ҳокимликлар ва маҳалла раҳбарлари томонидан жамоатчилик экологик назорати тизимини такомиллаштириш» номли семинар

Новости

Бугун, 2024 йил 27 май Тошкент Давлат Аграр Университети биносида, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институти ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди молиявий ёрдами билан, «Маҳаллий ҳокимликлар ва маҳалла раҳбарлари томонидан жамоатчилик экологик назорати тизимини такомиллаштириш» номли семинар ташкил этилди.
Тадбирнинг мақсадлари — Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, махалла рахбарлари томонидан жамоатчилик экологик назорати кўникмаларини ошириш ва такомиллаштириш орқали, аҳолининг экологик билим даражасини оширишдир. Маърузачилар С.Ходжаева -“Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори, юридик фанлари номзоди, мавзу: «Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари ва мохияти», А. М.Холбеков – Ўзбекистон“Тараққиёт стратегияси” Маркази маъсул ходими, мавзу:«Махалла фукаролар йигинлари томонидан экологик назоратни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари» Тошкент вилояти ва Тошкент шахар мисолида, Р.Кушербаев — Ўзбекистон Республикаси табий ресурслар вазири маслахатчиси, мавзу: «Экологик муаммоларни ечишда махалла фукаролар йигинлари раислари ва ходимларининг роли» ва Н.Косимова — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессори, ф.ф.д. «Экологик муаммоларни ечишда ОАВ ўрни: жамоатчилик фикри ва қарор қабул қилишга таъсири» мавзуларидан кейин, иштирокчилар — Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, махалла рахбарлари ОАВ ва ННТ вакиллари томонидан кизгин музокаралар бўлиб ўтди ва аник тавсия ва таклифлар берилди.
Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон РеспубликасиТарракиет Маркази рахбариятига, Ўзбекистон Республикаси табий ресурслар вазирлиги, Тошкент вилояти хокимлиги, вилоят Экологик партия рахбарияти ва Тошкент Давлат Аграр университети рахбариятига ташкилий масалаларни амалга оширишда ёрдам берганлари учун, Институт номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *